Йиғилишда 2022 йил 11 ноябрда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ТДТнинг биринчи саммити кун тартиби ва тайёргарлик жараёни, шу жумладан ТДТ давлат раҳбарлари кенгашига имзолаш учун киритиладиган ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишни кўзда тутилган.

Шунингдек, минтақавий ва халқаро сиёсат ҳамда Ташкилот доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.