Учрашувда Ўзбекистон ва ТДТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон ва Ташкилот ўртасидаги муносабатлар ижобий суръатларда ривожланаётганини мамнуният билан қайд этдилар.
Мамлакатимизда ўтказилган қатор муҳим тадбирлар, масалан, Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига масъул вазирларнинг 4-йиғилиши (2022 йил 25-26 октябрь, Самарқанд) ва Ташкилот транспорт вазирларининг йиғилиши (2022 йил 27-28 октябрь, Тошкент шаҳри) якунлари бўйича фикр алмашилди.
Ўзбекистонда ТДТ билан биргаликда ўтказилиши режалаштирилган учрашувлар жадвали, жумладан, Иқтисодиёт вазирлари йиғилиши (2022 — йил 9 ноябрь, Самарқанд) ҳамда Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг йиғилишига (2022 йил 10 ноябрь, Самарқанд) доир турли жиҳатлар кўриб чиқилди.
Жорий йил 11 ноябрда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммитини тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Музокараларда халқаро ва минтақавий кун тартибининг баъзи мавзулари ҳам муҳокама этилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.