Давлат раҳбарлари Россия ва АҚШ фуқароларини алмашиш масалаларини муҳокама қилишди. АҚШ Президенти Америка томони эришилган барча келишувларни бажаришига ишонтирди.

Украина масаласини тартибга солиш мавзуси ҳам муҳокама қилинди. Дональд Трамп жанговар ҳаракатларни тезроқ тугатиш ва муаммони тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини айтди. Владимир Путин, ўз навбатида, можаронинг асл сабабларини бартараф этиш зарурлигини эслатиб ўтди ва тинч музокаралар орқали узоқ муддатли келишувга эришиш мумкинлиги ҳақидаги Дональд Трампнинг фикрга қўшилди.

Россия Президенти, шунингдек, Америка давлати раҳбарининг мамлакатлар ҳамкорлик қилиш вақти келгани ҳақидаги асосий тезисларидан бирини қўллаб-қувватлади.

Суҳбат чоғида Яқин Шарқдаги вазиятни тартибга солиш, Эрон ядро дастури, шунингдек, иқтисодий соҳадаги икки томонлама Россия-Америка муносабатлари мавзулари кўриб чиқилди.

Россия Президенти АҚШ Президентини Москвага ташриф буюришни таклиф қилди ва америкалик расмийларни Россияда томонларни қизиқтирган соҳалар, жумладан, Украина муаммоси бўйича қабул қилишга тайёрлигини билдирди.

Владимир Путин ва Дональд Трамп шахсий алоқаларни давом эттиришга, жумладан, шахсий учрашувлар ташкил этишга келишиб олишди, деб хабар беради kremlin.ru.