Музокараларда Россия томонидан ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, президент ёрдамчиси Юрий Ушаков, Россия Федерацияси Қуролли кучлари Бош штаби Бош бошқармаси бошлиғи – Бош штаб бошлиғининг ўринбосари Игорь Костюков, Россиянинг Фаластин маъмуриятидаги вакили Гоча Буачидзе ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича икки томонлама ҳукуматлараро комиссиянинг Россия қисмига раҳбарлик қилувчи, Меҳнат вазирлиги раҳбари Антон Котяков иштирок этмоқда.
Фаластин томонидан – фуқаролик ишлари вазири, бош разведка хизмати раҳбари, Фаластиннинг Россия Федерациясидаги элчиси ва президентнинг дипломатик масалалар бўйича маслаҳатчиси қатнашди.
Томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишади, шунингдек, Фаластин-Исроил можаросининг кучайиши ва Ғазо секторидаги мисли кўрилмаган гуманитар фалокат муносабати билан Яқин Шарқдаги вазият юзасидан фикр алмашишади. Мазкур ҳудуддаги можаро асосий муҳокама мавзусига айланиши кутилмоқда. Учрашув нафақат Исроилнинг Ғазо секторида давом этаётган операцияси, балки Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлими фонида ҳам ўтказилмоқда, деб хабар беради tass.ru.