Қайд этилишича, шу йилнинг 5 март куни ҲЙ612 рейси (Внуково (Москва) – Тошкент йўналиши) техник сабабларга кўра мажбурий равишда бекор қилинди.

Москва вилоятлараро транспорт прокуратураси маълумотларига кўра, самолёт Москвадан Тошкентга учишни режалаштираётган бўлган. Ҳозирда самолёт “Внуково” аэропортида бўлиб, унинг техник ҳолати текширилмоқда.

Йўловчилар шу йилнинг 5 март ва 6 март кунлари авиакомпания томонидан амалга ошириладиган муқобил рейслар орқали жўнатилади.

Шунингдек, кутиш даврида йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилади, — дейилади хабарда.