Хизмат вазифасини бажариб келаётган Вобкент тумани ИИБ профилактика инспектори, капитан Амрилло Расулов Темир ўғли мазкур ҳолатга гувоҳ бўлиб, зудлик билан чора кўрди. У ўз ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда фуқарони қутқариб, соҳилга олиб чиқди.
Маълум бўлишича, қутқариб қолинган фуқаро Гиждувон туманидан бўлиб, 4 нафар фарзанднинг онаси экани аниқланган.
Ҳодиса жойига чақирилган тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан фуқаро туман шифохонасига етказилган. Шифокорлар саъй-ҳаракатлари билан унинг ҳаёти сақлаб қолинган, ҳозирда аҳволи қониқарли.
Мазкур ҳолатда капитан Амрилло Расуловнинг тезкорлиги ва жасорати инсон ҳаётини асраб қолишда ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Унинг бу ҳаракати хизмат бурчига садоқат ва ҳақиқий фидойилик намунаси сифатида эътироф этилди.