У дарёнинг муздек сувига ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган 4 нафар фарзанднинг онасини сўнгги сонияларда қутқариб қолди.
Ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, фидоийлик кўрсатган Вобкент тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси инспектори, капитан Расулов Амрилло Темир ўғли ИИВ томонидан муносиб тақдирланибди.
Таъкидланишича, Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан, фавқулодда вазиятда кўрсатган жасорати, қатъияти ва касбига садоқати учун капитан Амрилло Расуловга муддатидан олдин «майор» махсус унвони берилди.
Бу каби мард ходимларимизнинг фидокорона хизмати тизимнинг шаъни ва халқимиз осойишталигининг мустаҳкам кафолатидир.