Airbus водородли двигателли йўловчи самолётнинг бир вақтнинг ўзида учта вариантини лойиҳалаштиряпти. Компания биринчи тижорат парвозини 2035 йилда амалга оширмоқчи.
Учала самолётнинг ҳам двигатели газ турбинали бўлиб, водород ёқилғисида ишлашга мослаштирилган. Бир вақтнинг ўзида ушбу самолётларнинг электр энергияси ишлаб чиқарадиган водородли ёқилғи элементлари ҳам мавжуд бўлади. Ушбу комбинация ҳаво транспортининг экологик нуқтаи назардан бебаҳо ва ўта самарали турини юзага келтириши кутиляпти.
Airbus дунёда биринчи бўлиб водородли ёқилғида ишлайдиган тижорат самолёти ишлаб чиқаришдан умидвор. Компаниянинг ҳисоб-китобига кўра, водороддан фойдаланиш авиация ташувчиларининг заҳарли газ ишлаб чиқаришини 50 фоиздан икам бўлмаган миқдорга қисқартиради экан.
«Водород авиация ёқилғисининг керосинга қараганда бошқа хислатлари мавжуд, шунинг учун Airbusга водород ёқилғисини сақлашнинг бошқа вариантлари шунингдек самолётларнинг ҳам бошқача тузилишини таклиф этишга тўғри келади», — деб ҳисоблайди авиа ишлаб чиқарувчи компаниянинг муҳандислик ишлари бўйича вице-президенти Жан-Брис Дюмон.
Водородли самолётнинг катта ҳажмдаги прототипи 2020 йилнинг охирида пайдо бўлиши керак. Биринчи тижорат самолёти эса 2035 йилга мўлжалланган.