2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги мусобақада жами 13 та жамоа 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Фақат ушбу ёш тоифасидаги баҳсларга Тошкент вилояти вакиллари етиб келишмади. Якуний натижаларга кўра, катта ёшли ўсмирлар орасида Фарғона вилояти вакилларига тенг келадиган рақиб топилмади. Улар ҳал қилувчи баҳсда мезбонлар – Қашқадарё вилояти жамоасидан устун келишди. Навоий ҳамда Aндижон вилояти жамоалари 3-ўринга лойиқ кўрилди.

2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда ҳам 13 та жамоа 4 та гуруҳда баҳс олиб боришди. Ушбу ёш тоифасида бош соврин мезбонлар – Қашқадарё вилояти терма жамоасига насиб этди. Улар финалда андижонлик тенгқурларини мағлуб этишди. Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ёш волейболчилари 3-ўрин билан чекланишди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар медал, диплом ва кубок билан тақдирланишди.