Осиё волейбол конфедерациясининг йиллик мусобақалар тақвимига киритилган ушбу халқаро турнирда Марказий Осиё минтақаси давлатлари, яъни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон ҳамда Ўзбекистоннинг 17 ёшгача бўлган қизлар терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Шунингдек, мусобақа доирасида халқаро экспертлар иштирокида юртимизда соҳил волейболини ривожлантириш мақсадида семинар ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Мусобақа ташкилотчилари: Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, FIVB, AVC (Asian volleyball confederation), ОКМК, Ўзбекистон волейбол федерацияси.