Шу кунларда Урганч шаҳрида волейбол бўйича фахрий эркаклар ва аёллар ўртасида Республика очиқ кубогининг 1-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Мусобақада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташқари, қўшни Қирғизистон Республикасидан ҳам фахрийлар жамоалари иштирок этяпти.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда жами 8 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда мусобақалашмоқда.

“А” гуруҳи:
1. Фарғона вилояти,
2. Қува тумани (Фарғона вил.),
3. Андижон вилояти,
4. Наманган вилояти

“Б” гуруҳи:
1. Қорақалпоғистон Республикаси,
2. Хоразм вилояти,
3. Жиззах вилояти,
4. Самарқанд вилояти

Аёллар ўртасидаги мусобақаларга эса ён қўшнимиз Қирғизистондан иккита жамоа қатнашаётгани баҳсларнинг шиддатли ва муросасиз ўтишини таъминламоқда.

“А” гуруҳи:
1. “Ош” (Қирғизистон Республикаси),
2. “Баткен” (Қирғизистон Республикаси),
3. Наманган вилояти,
4. Андижон вилояти

“Б” гуруҳи:
1. Қорақалпоғистон Республикаси,
2. Хоразм вилояти,
3. Самарқанд вилояти