Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этяпти, дея хабар беради Миллий Олимпия қўмитаси ахборот хизмати.

«С» гуруҳидан ўрин олган жамоамиз бугун Хитойга қарши 2-тур учрашувини ўтказди. Тажриба ва маҳорат бобида устун бўлган хитойликлар баҳсда 3:0 (25:14, 25:18, 25:16) ҳисобида ғалабага эришди. Афсуски, ушбу беллашувдан кейин жамоамиз кейинги босқичга чиқиш имкониятини пасайтириб юборди. Боиси Австралияга қарши кечган 1-турда ҳам йигитларимиз 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришган эди.

Энди жамоамиз гуруҳдаги сўнгги турни эртага Қувайтга қарши ўтказади. Қайд этиш жоиз, жамоамиз 12 йиллик танаффусдан кейин илк бор қитъа биринчилигида қатнашмоқда.