Бу ҳақда “Концессии водоснабжения” коммунал компанияси маълум қилди.

“Ўтган тунда узлуксиз ишлайдиган насос агрегатлари ёрдамида вайрон бўлган 4-канализация насос станциясининг қабул қилиш бўлимидаги оқава сув даражасини сезиларли даражада пасайтиришга эришилди, бу эса қутқарувчиларга станция ишчисининг жасадини топиб, кўтариш имконини берди”, дейилади хабарда.

Дастлабки маълумотларга кўра, 6 июль куни насос станциясида ўз сменасини бошлаган механикнинг жасади топилди. Компания ҳозирда қолган ишчиларни қидириш давом этаётганини қўшимча қилди, деб хабар беради report.az.