Бироқ вояга етмаган фарзандини олиб кетолмагач, судга мурожаат қилган.

МИБнинг Янгиариқ туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг ижро варақасига асосан Ф.Ражабованинг вояга етмаган — 2014 йилда туғилган фарзанди О.Раматовани тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати жорий йилнинг 15 июль куни бўлим иш юритувига келиб тушган.

Шу куннинг ўзида давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда "ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Бўлим ходимлари томонидан қарздорга вояга етмаган болани онасига ихтиёрий равишда топшириш тўғрисида огоҳлантириш хати юборилган. Лекин қарздор неварасини онасига беришдан бош тортган.

Шунга кўра, жорий йилнинг 15 июль куни давлат ижрочилари тегишли органлар ва холислар иштирокида карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда бир нафар вояга етмаган фарзанди онаси Ф.Ражабова тарбиясига олиб берилиб, ижро ҳужжати амалда тамомланди.