WBО март ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Янгиланган рейтингга Отабек Холматов ва Шаҳрам Ғиёсов киритилди.

Мазкур рейтингдан 6 нафар боксчимиз ўрин олган:

Ҳасанбой Дўсматов (биринчи ўта енгил вазн тоифаси - 48,9 кг) ўтган ойдаги каби 8-ўринда;

Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси - 50,8 кг) ўтган ойдаги каби 4-ўринда;

Отабек Холматов (ярим енгил вазн тоифаси - 57,1 кг) 15-ўрин;

Шоҳжаҳон Эргашев (супер енгил вазн тоифаси - 63,5 кг) ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб 5-ўринни банд этиб турибди;

Шаҳрам Ғиёсов (ярим ўрта вазн тоифаси - 66,6 кг) 9 ўрин;

Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн - 76,2 кг) 10-ўрин.