"Microsft" компанияси "Windows CorePC" деб номланган янги операцион тизим лойиҳаси устида ишламоқда.
Лойиҳада видео ва фото тасвирларни махсус қўшимча дастурларсиз сунъий интеллект ёрдамида тўғридан-тўғри кўриш ва таҳрирлаш мумкин бўлади.
Шунингдек, сунъий интеллект фойдаланувчига қидирув тизимларида ўзининг таклифларини киритади ва суратдаги ёзувларни матн кўринишига ўтказиб бера олади.
Янги операцион тизимни ташқи таъсирлардан ҳимоялаш мақсадида администратордан тизимнинг файлларини ўчириб юбориш ҳуқуқи олиб ташланган. Бу ҳақида Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.