Бу ҳақда Washington Post хабар берди.
“АҚШ ҳукумати Венесуэла Президенти Николас Мадурони қўлга олиш бўйича шанба кунги ҳарбий амалиёт чоғида 75 га яқин одам, жумладан, унинг Каракасдаги қароргоҳида юз берган отишмада ўнлаб одамлар ҳалок бўлган деб ҳисобламоқда”, дея маълум қилди газетага, исм-шарифи ошкор этилмаган расмийлар.
Нашр манбаларидан бири қурбонлар сонини камида 67 киши деб ҳисоблаган. Бошқа бир манба эса 75 дан 80 гача одам ҳалок бўлганини даъво қилмоқда, деб хабар берди ria.ru.
WPнинг маълумотларига кўра, қурбонлар орасида Куба ва Венесуэла қўшинлари, шунингдек, тинч аҳоли вакиллари бор. Куба Президенти Мигель Диас-Канель Мадурони ҳимоя қилишда ҳалок бўлган 32 нафар мамлакат фуқаролари хотирасига икки кунлик миллий мотам эълон қилди.