АҚШ уларни Эронга зарбаларга тайёр бўлиши кераклиги ҳақида огоҳлантирганидан кейин, давлатлар бу ҳақда Вашингтонга маълум қилишди.
WSJнинг хабар беришича, Саудия Арабистони, Ўмон ва Қатар вакиллари Оқ уйга Эрон режимини ағдаришга уриниш нефть бозорларида тартибсизликларни келтириб чиқариши ва охир-оқибат АҚШ иқтисодиётига зарар етказиши мумкинлигини айтишди. Мамлакатлар Эронга зарбалар Ҳормуз бўғози орқали нефть танкерларининг ҳаракатига халақит беришидан чўқимоқда.
Нашр манбаларига кўра, Саудия Арабистони расмийлари Теҳронга потенциал можарода қатнашмасликлари ва Қўшма Штатларга Эронга қарши зарбалар бериш учун ўз ҳаво ҳудудидан фойдаланишга йўл қўймасликлари ҳақида ишонтиришган, деб хабар берди meduza.io.