Колумбия банки ходимларининг электрон почтасига юборилган троян "Excel" файли орқали хакер банкнинг IT-тузилмаси базаларидан 418 777 та маълумотни қўлга киритган.
Банк киберҳужумга учраганини фақатгина даркнет/клирнет-форумларида банк ходимлари маълумотлари, электрон почта манзиллари, телефон рақамлари ва банк мижозлар рўйхати, уларнинг тўловлар тарихи ҳамда ойлик иш ҳақлари ҳақидаги маълумотлар сотувга қўйилганида тушуниб етган.