Тадбирда Бухоро Давлат Университетидан 30 нафар, Юридик техникумидан 40 нафар ҳамда оилавий меҳрибонлик уйларидан ташриф буюрган 20 нафар ўқувчилар бадиий саҳна кўринишлари, қўшиқчилик, спортнинг шахмат-шашка йўналиши бўйича ўзаро  беллашди.

Тадбир доирасида, миллат маънавиятининг буюк сиймолари Алишер Навоий ҳамда Заҳриддин Муҳаммад Бобур ижодга ҳам теран назар солинди. Театр ижодкорлари  жамоаси томонидан  қўйилган саҳна кўринишлари, Бухоро шаҳар маданият бошқармаси ижодкоралри томонидан янграган куй ва қўшиқлар иштирокчиларга бирдай манзур бўлди.

Бугунги кунда ёшларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг орзу-интилишлари, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ғолиблар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро шаҳридаги Халқ қабулхонаси мутахассиси М.Ташев томонидан қимматбаҳо совғалари, фахрий ёрлиқ ҳамда ташаккурномалари билан тақдирланди.