Халқ билан мулоқот бугун давлат идораларининг энг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Мақсад - халқ дардини тинглаш, уларни қийнаётган масалаларга ечим топиш ва муаммоларини ўз вақтида ҳал этишдир.
Давлат тиббий суғурта жамғармаси ходимлари Сардоба туман тиббиёт бирлашмасига бўлиб, беморларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ва аҳолидан тушган мурожаатлар таҳлилини ўтказишди.
Унга кўра, жорий йилнинг 1 июлдан 10 ноябргача бўлган муддатда 66 та мурожаат келиб тушган. Жумладан, 20 нафар фуқаро ногиронлик нафақаси, 1 нафар фуқаро операция, 12 нафари соғлигини тиклаш учун қўшимча дори-дармон сўраб, 12 та нафари республика, вилоят тиббиёт муассасаларига ордер сўраган. Шунингдек, 5 нафар фуқаро тиббиёт ходимлари устидан шикоят қилган бўлса, 3 нафари тиббиёт бирлашмасига ишга кириш истагини билдирган.