Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чирчиқ шаҳридаги Халқ қабулхонасининг “Аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳамда секторлар фаолияти бўйича ахбороти” тингланди. Ахборотда қайд этилганидек, 2022-йил I чораги давомида Халқ қабулхонасига, Президент виртуал қабухонасига мурожаатлар ўтган даврнинг мос даврига нисбатан камайганлиги, хусусан, сув таъминоти, электр энергия таъминоти, соғлиқни сақлаш, кредит масаласида мурожаатлар камайганлиги, шу билан бирга, “Семурғ” (12 та мурожаат), Х.Мақсудов (10 та), “Наврўз” (15 та) ва “Кабутар” (13 та) маҳаллаларидан мурожаатлар юқори бўлганлиги қайд этилди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чирчиқ шаҳридаги Халқ қабулхонаси 2022-йил давомида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш жараёнида камчиликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан ташкилий чоралар кўриш юзасидан Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгашига таклифлар киритиб бориш вазифаси топширилди.

Шунингдек, Сессияда 1 ва 3-Секторлардаги айрим оилаларни “Темир дафтар”дан чиқариш ва бошқа оилаларни ушбу рўйхатга киритиш масалалари кўриб чиқилди.

Сессияда Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Чирчиқ шаҳар комиссияси раиси Ў.Таджибаевнинг жорий йил май ойида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2022 йил 16 мартдаги КҚ-320-ИВ-сон қарорига мувофиқ, шунингдек фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати 2022 йилнинг май ойида тугаши муносабати билан, 2022 йил 24 март куни Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгашининг “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди ва 2022 йил май ойида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар режаси ҳамда Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиясининг 21 аъзодан иборат таркиби тасдиқланди.

2022 йил 28 март куни Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи шаҳар комиссиясининг 1-сон мажлиси бўлиб ўтди. Комиссияда аъзоларнинг вазифалари тақсимлаб чиқилди.

Ўтган давр мобайнида комиссия томонидан сайлов ўтказиладиган манзиллар аниқланди, сайловчилар рўйхати маҳаллалар кесимида шакллантирилди, Ишчи гуруҳлар шакллантирилди.

Уларнинг жами аъзолари сони 424 нафарни ташкил этади, эътиборли томони шундаки, 44 нафар ишчи гуруҳ раҳбарларининг 25 нафари ёки 56,8 фоизи аёллардир. Ишчи гуруҳлардаги жами хотин-қизлар сони эса 287 нафарни ёки жами аъзоларнинг 68 фоизини ташкил этмоқда. Ишчи гуруҳ аъзоларининг деярли 9 фоизи 30 ёшгача бўлган ёшлардир.

2022 йил 14 апрель ҳолатига 115 нафар номзодлар рўйхати шакллантирилди ва ҳужжатлари қабул қилинмоқда.

Сайловга тайёргарлик ишлари ва номзодларни саралаш жараёни “Гулистон”, “Чинор”, “Навбахор”, “Кимёгар”, “Ёшлик”, “Маърифат” маҳаллаларида суст олиб борилаётган бўлса, “Маданият”, “Хаёт гули” маҳаллаларида умуман қониқарсиз эканлиги қайд этилди. Ушбу маҳалаллардаги фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятини қайта ташкил этиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, сессияда Чирчиқ шаҳар ҳокимининг мансабдор шахсларни лавозимга тайинлаш тўғрисидаги қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Хусусан, Чирчиқ шаҳар ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Сайлиев Руфат Жумаевич, Чирчиқ шаҳар Молия бўлими мудири лавозимига Рахмонов Журъатбек Ғуломқодирович тасдиқланди.