Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларида доимий ишлайдиган котибият юридик шахс ҳисобланади ва унинг фаолияти тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади, деб хабар бермоқда Расул Кушербоев ўз телеграм каналида.
Котибият тузилмаси, штатлари, ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларнинг ишлаши учун зарур ҳаражатлар тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Котибият низоми Олий Мажлис Сенати томонидан тасдиқланади.
Мазкур ҳаракат жойларда ижро ҳокимияти раҳбарларининг Кенгашларга ҳам раҳбарлик қилиш амалиётини бекор қилиш йўлидаги навбатдаги қадам, дейиш мумкин. Бунга тайёргарлик кетмоқда.
Қонун лойиҳаси уч ўқишда бир йўла қабул қилиниб, Сенатга юборилди.