“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан тақдим этилаётган дастлабки тикув машиналари Қашқадарё вилоятида жойлашган имконияти чекланган болалар таҳсил олаётган мактабларга етказилди.
Ушбу тикув машиналари вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи ҳамда Уюшманинг ҳудудий раҳбари томонидан таълим муассасаларига топширилди.
Бу хайрли ташаббусдан кўзланган асосий мақсад, махсус мактаб-интернатларда таълим олаётган ўқувчи-қизларни тикувчилик касбига ўргатиш ҳамда жамиятда ўз ўрнини топишларига муносиб шароит яратишдан иборатдир.
Республикамизнинг қолган ҳудудларидаги таълим муассасаларига ҳам мазкур тикув машиналарини босқичма-босқич етказиб берилиши режалаштирилган.