Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан ўзаро фикр алмашди.
Меҳмонлар ҳозирда Беларусь Республикасида янги ўқув дастурлари ва дарсликларни тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, ўқувчиларининг таътилларини сермазмун ва соғлом ўтказиш бўйича “Зубрёнок” миллий ўқув-соғломлаштириш болалар маркази тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Учрашувда томонлар таълимнинг турли йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, дарслик ва ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқишда ҳамкорликни йўлга қўйиш, педагог ходимлар ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича ўзаро тажриба алмашиш, фан олимпиадаларга биргаликда тайёргарлик кўриш ва қўшма машқлар ўтказишда ўзаро қўллаб-қувватлаш каби ва таълимнинг бошқа йўналишлари бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди.