Конференцияда Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимов, Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси Нежмеддин Билол Эрдўғон, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар, Камондан ўқ отиш федерацияси раиси Рустам Жўраев, шунингдек, ОAВ вакиллари ҳамда спортчилар иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистонда миллий спорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш ҳукумат томонидан илгари сурилган муҳим ташаббуслардан бири экани таъкидланди. Энг асосийси, номоддий маданий меросни асраш, Ўзбекистон аҳолиси ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ҳамда оммалаштириш соҳасидаги асосий масалалар борасида фикрлар муҳокама қилинди. Конференция жараёнида камондан ўқ узиш ва дорбозлик бўйича видеоролик намойиш этилди.

Азиз Абдуҳакимов ҳамда Нежмеддин Билол Эрдўғон, шунингдек тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Ўзбекистонда миллий этноспорт уюшмасини тузиш ва ташкил этиш тўғрисида расмий келишув имзоланди ва унинг янги раҳбари таништирилди.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон миллий этноспорт уюшмаси раҳбари этиб Ойбек Норинбоев тайинланди. 

Конференция сўнггида Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон миллий этноспорт уюшмаси раҳбарлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Суҳроб ТУГАЛОВ