Қорақалпоқ бахши-жирови барчани жозибадор оҳанглар тароватидан маънавий завқ олишга чорлайди. Халқаро бахшичилик фестивали санъатга ошуфта қалблар учун унутилмас маданий ҳордиқ улашса, ёш ижодкорлар учун маҳорат мактаби бўлади.

Бугун Нукус шаҳрида II халқаро бахшичилик санъати фестивали доирасида бахши, оқин ва жиров ижрочилари кўрик танловининг Республика босқичи бошланди. Мазкур танловнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг ўринбосари О.Мирзаев, танлов ҳакамлар ҳайъати раиси Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессори Ў.Тошматовлар сўзга чиқиб, мазкур фестивалнинг аҳамияти, юртимизда бахшичилик ва жировчилик санъатини ривожланиши борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, иштирокчиларга омад тилади.

Танлов иштирокчилари эрталаб қура ташлади. Танловда юртимизда фаолият олиб бораётган 70 дан зиёд бахши, жировлар иштирок этади.

Минажатдин Қутлимуратов,

 «Янги Ўзбекистон» мухбири.