Айни пайтда Давлат бошқаруви академиясида "Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш ҳолати ва истиқболлари" мавзусида халқаро давра суҳбати бошланди.  Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов ҳам ушбу халқаро тадбирда иштирок этмоқда.

Шунингдек, мазкур давра суҳбатида 10га яқин хорижий давлат ташкилотлари раҳбарлари ва экспертлар ўз маърузалари билан иштирок этиши режалаштирилган.

Мулоқотда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг замонавий ҳолати ва истиқболлари маҳаллий ва хорижлик мутахассислар томонидан муҳокама қилинади.