Унда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо рассом ва ҳайкалтарошлар – Иброҳим Валихўжаев, Улаш Ураков, Норхўроз Қурбонов, Тўлаган Ёрқул иштирок этаяпти.
CNN Türk телеканали хабарига кўра, яратилган ҳайкаллар Истанбул Малтепе туманининг турли маҳаллаларида муносиб кўрилган жойларда ўрнатилади.
— Санъат – дўстлик кўпригидир. Дўст, қардош бўлган икки ўлка - Ўзбекистон ва Туркиянинг бир-бирига яқин бўлиши, мана шундай симпозиумда қатнашиб, биргаликда ижод қилиш бизни мамнун этади. Келгусида ҳали кўплаб ижодий лойиҳаларни амалга ошириш режамиз бор, — дейди Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси, рангтасвирчи рассом И.Валихўжаев.
Бугун, 7 октябрь куни рассом И.Валихўжаевнинг шахсий кўргазмасининг очилиши режалаширилган.
Гуличеҳра ДУРДИЕВА,
"Янги Ўзбекистон" мухбири