Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан жорий йилнинг 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Р.Джураев ва Қирғизистон Республикаси Қуролли кучлари Миллий гвардияси қўмондони, полковник Т.Эргешов ўртасида видео-конференц-алоқа шаклида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида, идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди. Тадбир якунида, томонлар барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

Учрашув дўстона ва конструктив мулоқот руҳида ўтди.