Учрашувда 2022 йилга мўлжалланган ишлар сарҳисоб қилинди, шунингдек, иштирокчилар томонидан германиялик ва ўзбекистонлик ҳамкасбларнинг ҳуқуқий соҳадаги ўзаро ҳамкорликнинг самарадорлиги қайд этилди.
Конструктив мулоқот кейинги йиллар учун Бош прокуратура ва IRZ фонди ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш имконини берди.
Тадбир ишчанлик ва дўстона руҳда ўтди. Томонлар кенг қамровли масалалар бўйича иккитомонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун ўтказилган мулоқот муҳимлигини таъкидладилар.