Айниқса, кейинги йилларда институтнинг ўқув дастурлари ва илмий тадқиқотлари бевосита амалий ишлар билан чамбарчас боғланиб бормоқда.

Давлатимиз раҳбарининг  шу йил 5 майдаги “Соғ­лиқни сақлаш тизимида олиб бори­лаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғри­сида”ги фармонига асосан,  институт ходим­ларидан иборат 8 та ишчи гуруҳ шакллантирилиб, вилоятдаги оилавий поликлиникаларга бирик­тирилди. Туман ва шаҳарлардаги 26 та оилавий поликлиниканинг тиббий харитаси ишлаб чиқилди.

Касалликлар кўрсаткичларини инобатга олиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳам­корликда 15 та кафедранинг клиник базалари туман тиббиёт бирлашмаларига жойлаштирилди. Уларга 418 нафар битирувчи курс талабаси бириктирилди ва 75 илмий ходим масъул этиб тайинланди.

Ўтган вақт мобайнида вилоят­нинг ҳар бир туман тиббиёт бир­лашмасига қарашли шифохоналар, кўп тармоқли марказий поликли­никалар, оилавий поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктлари­да дарс жараёни ҳамда беморлар кўриги йўлга қўйилиб, 4463 бемор кўрикдан ўтка­зилди. Уларнинг 2350 нафарига уй, 601 нафарига эса,  стационар шароитда даволаниш учун тавсиялар берилди. Кўплаб беморларга профессор-ўқитувчилар томонидан амалий тиббий ёрдам кўрсатилиб, 20 га яқини операция қилинди.

Самарқанд давлат тиббиёт институти республикамизнинг нуфуз­ли олий таълим муассасаларидан ташқари Европа, Осиё ва Aмерика­нинг кўплаб илмий-тадқиқот ташки­лотлари, олий тиббий таълим муас­сасалари билан алоқа ўрнатган ва меморандумлар имзолаган. Бу бизга мазкур тиббиёт муассасалар билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бориш, профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш ҳамда талабалар ва ўқитувчиларнинг академик алма­шинув дастурларини кенг жорий қилиш имконини бермоқда.

Институтда 2021 йилдан бошлаб Европа Иттифоқининг “ERASMUS” дастури доирасида умумий қиймати 2 миллион еврони ташкил этувчи 2 та халқаро академик грант лойиҳа, шунингдек, АҚШнинг “Smile Trend” ташкилотининг гранти ҳисобидан стоматология ва юз-жағ жарроҳли­ги соҳасида илмий лойиҳа амалга оширилмоқда.

Шиддат билан ривожланаётган жамиятимизда келгусида халқаро меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган кучли тиббиёт кадрла­рини тайёрлаш ва сифатини оши­риш, ёш мутахассисларни иш билан таъминлаш масаласида ҳам тиббиёт муассасалари билан ҳамкорлик йўл­га қўйилган. Институтнинг халқаро миқёсда ўз ўрнини топиб бораётга­нини бугунги кунда бу ерда таъ­лим олаётган 500 га яқин хорижий талаблар мисолида кўришимиз мумкин.

Самарқанд давлат тиббиёт институти мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари орасида биринчилар қатори халқаро ISO сертификатига эга бўлди. Бу таълим жара­ёни халқаро стандартларга мос равишда давом этаётгани, халқаро рейтингларга кириш имкониятимиз ошиб бораётга­нидан далолат. Энг асосийси, бу ўзгаришлар юртимиздаги таълим ва тиббиёт тизимидаги ислоҳотлар натижасидир.

Жасур РИЗАЕВ,

Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори, профессор