Ташриф давомида агентлик раҳбари Жиззах шаҳрида жойлашган Юнус Ражабий номидаги мусиқали драма театри ҳамда 2 та залдан иборат янги "Ором" кинотеатрини кўздан кечирди. "Ором" кинотеатри замонавий техник жиҳозлар, жумладан махсус проектор, ДСП форматдаги экран билан таъминланган. Шунингдек, Бош директор вилоят ҳокими ўринбосари ва ҳудудий бўлим бошлиғи ҳамроҳлигида шаҳардаги "Форум" мажмуасини бориб кўрди. Пандемия шароитидан келиб чиқиб, халқаро фестивалнинг Жиззах вилоятидаги асосий томошалари мазкур мажмуада ўтказилиши келишиб олинди.

Сирдарё вилоятига ташриф давомида Фирдавс Абдухолиқов Гулистон шаҳридаги вилоят мусиқали драма  театри ҳамда Тўра Сулаймон номидаги амфитеатр биноларида ҳам бўлди.  Бундан ташқари, агентлик раҳбари ҳудудий бўлим масъуллари билан учрашувда республика миқёсида ўтказилиши кутилаётган "Ипак йўли дурдонаси" XIII Тошкент халқаро кинофестивалига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди.

 

Аввалроқ, агентлик бош директори кино инфратузилмалари билан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига ҳам ташриф буюрган эди.

Барно УНГБОЕВА,

киношунос, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори