Жорий йилнинг 25-27 март кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган “Золотой феникс” халқаро танловида Тошкент шаҳридаги 3-, 7-, 10-, 12-, 15-, 24-, 27-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг эстрада хонандалик, хореография, тасвирий санъат ҳамда фортепиано синфи ўқувчилари танловнинг совринли ўринларига эга бўлдилар.
Мухтаров Амирбек 3-ўрин, Мирабдуллаева Омина 2-ўрин, Нигмонова Юлдуз 2-ўрин, Жамолиддинова Афруза 1-ўрин, Башрилоева Меҳруза 1-ўрин, Зафарова Гулзода 1-ўрин, Авезов Фирдавс Гран-при, 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг тасвирий санъат йўналиши "Колибри" жамоаси Гран-при, Соҳибжонов Самандар Гран-при ва ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ҳамда Гран-при совриндорлари 25 минг рубль пул мукофотини қўлга киритдилар.
Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари яна бир бор ўз истедодларини намойиш этиб, юртимиз байроғини юқориларга кўтаришди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги матбуот хизмати.