Халқаро маданий форум бутун минтақадаги маҳаллий ва ҳукумат раҳбарларини бирлаштириб, минтақавий муаммоларни самарали ҳамкорлик орқали ҳал қилишга қаратилган. Бундан ташқари, форумда минтақанинг барқарор ривожланиши, ўзаро маданий алоқалар, пандемия келтириб чиқарган таҳдид, иқлим ўзгариши ва бошқа муаммоларни ҳал қилишда маданий мероснинг ўзига хос ҳиссаси муҳокама марказида бўлади.
Қадим шаҳар халқаро форумни юксак даражада ўтказиш мақсадида байрамона тус олган. Шаҳар саҳналарида янграётган миллий мусиқа, ижро этилаётган жозибадор рақслар меҳмонлар ва сайёҳларга кўтаринки кайфият бағишламоқда.
Рўзимбой ҲАСАН,
“Янги Ўзбекистон” мухбири