Португалия давлатида 18-23 июль кунлари бўлиб ўтган 32-Халқаро биология олимпиадаси (IBО)да 2 нафар академик лицей ўқувчимиз 2 та олтин медалини қўлга киритди:

Ҳумоюн Норбеков — Жиззах давлат педагогика институти академик лицейи 2-босқич ўқувчиси;

Азиза Абдувалиева — Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи 1-босқич ўқувчиси.

Литва давлатида 17-24 июль кунларида бўлиб ўтган 51-Халқаро физика олимпиадаси (IPhO)да С.Сирожиддинов номидаги академик лицей ўқувчиси Мадина Хасанжонова 4-даражали диплом билан тақдирланди.

Юртимизда халқаро олимпиада ғолиблари сафи тобора кенгайибб ораётгани қувонарли. Мазкур ғалаба билан ўқувчиларни, уларга тарбия ва билим берган ўқитувчиларини ҳамда ота-оналарини табриклаймиз!