Форумни университетнинг ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Сахауатдин Алаўатдинов очиб берди ва форум иштирокчиларини "Халқаро қизлар куни" муносабати билан табриклади.

Бундан сўнг, университет ректорининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Инжайим Сейтназарова сўзга чиқиб, хотин-қизлар кенгаши фаолияти, шунингдек, фаол қизларимизнинг ютуқлари ҳақида сўз юритиб, барчани байрам билан табриклади.

Форумда университетда таълим олаётган зийрак, иқтидорли ва истеъдодли қизларнинг қўл меҳнати ёрдамида ясаган буюмлари кўргазмаси ташкил этилиб, тадбир иштирокчилари бу ёшларнинг ижод намуналаридан тайёрланган кўргазма билан танишди.

Тадбир давомида олийгоҳдаги ҳар бир фаол қизларнинг ютуқлари ҳақида сўз юритилиб, уларнинг ота-оналарига олийгоҳ ректорати томонидан ташаккурнома топширилди.

Ўз навбатида ота-оналар ҳам ўз қувончини баҳам кўриб, қалбларидан чиққан эзгу тилакларини билдирди. Бу форумни ўтказишдан асосий мақсад қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг кийиниш ва нутқ маданиятини ошириш, ёшларимиз онгини ёт ғоялардан ва иллатлардан асраш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва уларни турмушга тайёрлаш ҳисобланади. Форум университет томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.