Унда Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова, Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маъруфова, қатор вазирлик ва идора вакиллари иштирок этди.
Форум доирасида юртимиздаги ижодкор қизлар иштирокида мушоиралар, иқтидорли қизларнинг турли соҳаларда яратган ижод намуналари, ихтиролари, миллий либослар намойишига оид турли кўргазмалар бўлиб ўтди.
Шу билан бирга, тадбирда «Қизларжон клуби» ҳамда «Бибихоним мактаблари»нинг амалий машғулотлари ташкил этилди. Қизиқарли кечган учрашувларда қизлар учун зарур маълумотлар, ўқиш ва ҳаётда ўз ўрнини топиш, шунингдек, оилавий муносабатларни шакллантиришда керак бўладиган муҳим фикрлар ўртага ташланди.
Тадбир давомида қизларнинг турмуш йўлларида турли қийинчиликларга тушиб қолишини олдини олиш мақсадида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, қизларни ҳаётга тайёрлаш бўйича аниқ тавсия ва чоралар билдирилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.