БМТнинг куз ойларига режалаштирилган озиқ-овқат тизимлари Саммитига тайёргарлик доирасида биринчи субмиллий диалог ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) манфаатдор вазирликлар ва давлат идоралари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги халқаро ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Диалог иштирокчилари ҳозирда мавжуд озиқ-овқат тизимларининг ҳолати, тадбиқ этиш зарур бўлган ўзгаришлар, шунингдек, манфаатдор томонларнинг ҳамкорлик масалалари ва қўшма тадбирлар, ўзаро қўллаб-қувватлаш чораларини ишлаб чиқиш масалалари ҳамда озиқ-овқат тизимлари барқарорлиги учун доимий таълим ва ахборот алмашинуви тизими циклини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар. Турли гуруҳ вакиллари бўлган иштирокчилар миллий озиқ-овқат тизимларининг барқарорлигини ривожлантиришда ўзларининг иштирок этиш даражасини аниқлашлари ва керак бўлса, жавобгарлик соҳаларини белгилашлари учук ноёб имконият яратилади.
— Миллий диалоглар орқали ишлаб чиқиладиган ғоялар, ечимлар ва қўшма ҳаракат режалари яқинлашиб келаётган Саммит муваффақиятининг калитидир. Озиқ-овқат тизимида ҳар биримизнинг ўз ўрнимиз бор ва уларни керак бўлганда ишлашини таъминлаш барчамизнинг масъулиятимиздир. Фақатгина бирлашиш орқали биз дунёга очлик, қашшоқлик ва ҳеч кимни унутмаган ҳолда ушбу муҳим вазифани ҳал қилиш учун ўз ҳиссамизни қўша оламиз. Коронавирус пандемияси асоратлари таъсирига мослашиш давом этаётган бир пайтда, яқинлашиб келаётган Саммит озиқ-овқат тизимларининг инқирози натижасида аниқланган энг заиф ерларига эътиборни қаратишга ва ушбу тизимларни барчанинг эҳтиёжларига жавоб берадиган тарзда қайта тиклашга имкон беради, — таъкидлади ФАОнинг Ўзбекистондаги валкили ўринбосари Шерзод Умаров.
Озиқ-овқат тизимлари бўйича саммитга тайёргарлик кўриш бўйича БМТга аъзо давлатлар томонидан ўтказиладиган диалоглардан кутилган натижалар 2030 йилга қадар Барқарор ривожланиш бўйича кун тартибига мувофиқ барқарор миллий озиқ-овқат тизимларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш имкониятини беради.
Жорий йилнинг 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, БМТ Тараққиёт Дастури ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) 2021 йилнинг сентябр ойида Ню-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси билан параллел равишда ўтказиладиган Озиқ-овқат тизимлари бўйича БМТ Саммитига тайёргарлик доирасидаги биринчи Миллий диалогга ташкилотчилик қилган эди. Кейинги субмиллий диалог 17 июнь куни Наманган шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.
Кузда бўлиб ўтадиган Глобал Саммит Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича прогрессга эришишга қаратилган ҳаракатларнинг дебочасига айланиши кутилмоқда, уларнинг ҳар бири маълум даражада янада соғлом, барқарор ва адолатли ишлайдиган озиқ-овқат тизимларига боғлиқ бўлиб, бешта мақсадни кўзлайди:
- барча хавфсиз ва тўйимли озиқ-овқатга эга бўлишини таъминлаш;
- оқилона истеъмолга ўтиш;
- экологик оқилона ишлаб чиқаришни рағбатлантириш;
- тенг яшаш шароитларини тарғиб қилиш;
- заифлик, зарбалар ва стрессларга қарши тура олишни таъминлаш.