Дастлабки маълумотларга кўра, халқаро ярмаркада Сурхондарё вилоятидан 38 та туристик фирма, 52 та меҳмонхона мутахассислари, иккита йирик музей, шунингдек, Ҳаким Термизий ва Исо Термизий зиёратгоҳлари вакиллари, энг моҳир ҳунармандлар бевосита иштирокчи сифатида қатнашиши мўлжалланмоқда.

25 йилдан буён анъанавий тарда ўтказиб келинаётган ушбу халқаро ярмарка хорижлик сайёҳларга вилоятимизнинг бой туристик имкониятлари ва туристик объектларини, турли хизматлар кўрсатиш сифати ва миллий ҳунармандчилик буюмларини тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этади.
