Шунингдек, "Ханчжоу-2022" ўйинларида ғолиб ва совриндор спортчилар қўшимча равишда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантирилади:
Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари:
олтин медаль учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида;
кумуш медаль учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида;
бронза медаль учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида рағбатлантирилади;
Эслатиб ўтамиз, Хитойда ўтказиладиган "Ханчжоу-2022" Осиё ўйинларида мамлакатимизнинг 400 нафардан зиёд спортчи ёшлари 39 та спорт туридаги баҳсларда ватанимиз шарафини ҳимоя қилиши кутилмоқда.