Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Хатирчи туман бўлими томонидан алимент тўловидан 42 млн. сўм миқдорда қарздорлиги мавжуд бўлган   5 нафар оталарга нисбатан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судига юборилган.

Мазкур суд томонидан 28.10.2021 йилда 5 нафар оталарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-4-моддасида назарда тутилган хуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, уларнинг 4 нафарига нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган ва 1 нафари жавобгарликдан озод қилинган.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 17.09.2014 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Мақсудовдан Д.Ғаниеванинг фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувида мавжуд бўлиб, жорий йилнинг октябрь ойига қадар  А.Мақсудовнинг алимент тўловларидан қарздорлиги 18.471.656 сўмни ташкил қилиб, ушбу қарздорликни тўлвшдан бўйин товганлиги сабабли, суднинг қарорига асосан А.Мақсудовга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман судининг 17.02.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор А.Абдуллаевдан ундирувчи М.Собированинг фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида йиғилиб қолган 6.567.495 сўмни қарздорликни тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли, қарздорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судига юборилиб, қарздор суд мажлисида мавжуд қарздорликни тўлиқ тўлаганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилинган.

 

МИБ Хатирчи тумани бўлими

бошлиғи  Назир Ғаффоров