Низом қуйидагиларни назарда тутади:

— хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тартиби, муддатлари ва уларни амалга оширувчи ташкилотлар;

— хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби, муддатлари, аттестация турлари ҳамда аттестациядан ўтказиладиган ходимлар тоифалари;

— аттестация комиссиясининг таркибини шакллантириш ва фаолиятини ташкил этиш;

— аттестация натижалари бўйича аппеляция бериш ва уни кўриб чиқиш қоидалари.

Ходимлар даврий аттестациядан қуйидаги муддатларда ўтказилади:

— хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ходимлари, уларнинг марказий аттестация комиссиялари раислари ва раис ўринбосарлари – беш йилда бир марта;

— муҳандис-техник ходимлар, шунингдек, аттестация комиссиялари аъзолари – уч йилда бир марта;

— хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотларда фаолият юритадиган бошқа ишчи-ходимлар – бир йилда бир марта.