Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббалар ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқмаслик тўғрисида огоҳлантирди.
Бу каби ҳуқуқбузарликлар Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 20-моддаси, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунинг 4, 24-моддалари бузилишига олиб келади.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига асосан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 20 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 700 минг сўм 3 миллион 400 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш барчанинг фуқаролик бурчи экани эслатиб ўтилди!