GD01 деб номланган
улкан бошқариладиган меха-робот Хитойда намойиш этилди ва аллақачон оммавий
ишлаб чиқаришга киришилди.
Euronews
хабарига кўра,
ноёб ишланма Unitree
Robotics томонидан тақдим этилди.
Роботнинг бўйи қарийб уч метрни
ташкил этади ва тўрт оёқда ҳаракатланиш ёки икки оёқда юриш учун ўзгариши
мумкин. Реклама видеосида ишлаб чиқувчилар GD01 бетон блокли
деворни қандай қилиб осонгина бузиб ташлашини намойиш этишди.
Янги маҳсулотнинг асосий хусусияти
унинг оператор кабинаси. Бир киши том маънода машинанинг ичида ўтириб, уни
тўғридан-тўғри бошқариши мумкин. Компания GD01ни “ишлаб
чиқаришдаги биринчи бошқариладиган меха-трансформатор роботи” деб таърифлади.
Роботнинг бошланғич нархи 3,9 миллион
юан — деярли 500 000 евро. Бироқ, ишлаб чиқарувчи ҳали батарея қуввати,
максимал тезлик ёки зарядлаш вақти каби техник хусусиятларни ошкор қилмади.
Ишлаб чиқувчилар GD01 фақат
фуқаролар томонидан фойдаланиш учун мўлжалланганлигига ишонтирмоқда. Бундай
роботлар табиий офатлар оқибатларини бартараф этишда ёки анъанавий транспорт
воситалари билан етиб бориш қийин бўлган хавфли муҳитда фойдали бўлиши мумкин,
деб хабар берди korrespondent.net.