Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, газ портлаши Лиушеню Cоал Мине конида содир бўлган, деб ёзади BBC.

Мазкур кон Тонгзҳоу Гроуп компанияси томонидан бошқарилади.

Ҳодиса жума куни маҳаллий вақт билан соат 19:29 да юз берган. Портлаш пайтида конда 247 нафар ишчи навбатчилик қилаётгани айтилмоқда.

Воқеа жойига юзлаб қутқарувчилар юборилган. Давлат телевидениеси тарқатган кадрларда тез ёрдам ходимлари жабрланганларни замбилда олиб чиқаётгани, ҳудудда кўплаб тез ёрдам машиналари тургани акс этган. Маълумотларга кўра, 100 дан ортиқ киши шифохонага ётқизилган, қидирув-қутқарув ишлари эса давом этмоқда.

Хи Жинпинг ҳодисадан сўнг ярадорларни даволаш ва тирик қолганларни қидириш ишларида барча имкониятларни сафарбар қилишга чақирди. Шунингдек, у фожиа сабабларини чуқур ўрганиш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш бўйича топшириқ берди.

Давлат ОАВ хабарига кўра, кон раҳбарияти ва масъуллари қўлга олинган. Ҳозирча портлашнинг аниқ сабаби очиқланмаган. Бироқ кон ичидаги углерод оксиди миқдори меъёрдан ошиб кетгани аниқлангани маълум қилинган.

Чина Министрй оф Эмергенcй Манагемент қутқарув ишларига 6 та махсус гуруҳдан иборат 345 нафар мутахассисни жалб қилган.

Шанхи провинцияси Хитойнинг асосий кўмир қазиб олиш ҳудудларидан бири ҳисобланади. 2000 йиллар бошида мамлакатдаги кўмир конларида ҳалокатли авариялар тез-тез кузатилган. Сўнгги йилларда хавфсизлик стандартлари кучайтирилганига қарамай, бундай ҳодисалар ҳамон содир бўлиб турибди.

2023 йилда Иннер Монголиа ҳудудидаги очиқ кўмир кони қулаб тушиши оқибатида 53 киши ҳалок бўлган эди. 2009 йилда эса Ҳеилонгжианг провинциясидаги кон портлаши 100 дан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлган.