Хитой Халқ Республикаси давлат кенгашининг собиқ бош вазири Ли Кэцян тўсатдан юрак хуружига учради ва шифокорларнинг барча уринишларига қарамай, 27 октябрь, жумага ўтар кечаси Шанхайда вафот этди, деб хабар бермоқда CCTV Хитой давлат телеканали. Ўлимидан сўнгги бир неча кун олдин Ли Кэцян Шанхайда даволанишда эди, дея таъкидлайди CCTV, тафсилотларни келтирмасдан.
Ли Кэцян 2013 йилнинг мартидан 2023 йилнинг мартигача Хитой Халқ Республикаси давлат кенгаши – Хитойнинг олий давлат ижроия органи бош вазири лавозимида ишлаган. Dpa агентлиги бу лавозимни бошқа мамлакатлардаги бош вазир лавозими билан таққослайди.