Ракета Шаньдун вилоятидаги Хайян шаҳри яқинидан – Сариқ денгиздаги платформадан учирилди. Ракета учта Yunyao-1 метеорологик сунъий йўлдоши билан ҳавога кўтарилди.

Gravity-1 баландлиги тахминан 30 метр, учиш оғирлиги 400 тоннани ташкил этади ва Ер орбитасининг пастки қисмига тахминан 6500 килограмм фойдали юкни, шунингдек 500 километр қуёш синхрон орбитасига 4200 килограмм юкни кўтаришга қодир. У коинотга оғирлиги 100 килограммдан ортиқ бўлган бир нечта сунъий йўлдошни, шунингдек, 3-4 тоннагача бўлган кичик юк фазовий кемаларни олиб чиқиш имкониятига эга, деб хабар беради korrespondent.net.