Кема бортида 2125 та каюта мавжуд бўлиб, улар 5246 йўловчини сиғдира олади.

Adora Magic City лайнери 2024 йил 1 январда ўзининг биринчи сафарига жўнайди.

Аввалроқ Хитойда Tessa деб номланган дунёдаги энг катта контейнер кемаси сувга туширилган эди. Кеманинг узунлиги тахминан 400 метрни ташкил этади. У энг катта самолёт ташувчисидан 60 метр узунроқ, эни эса 61,5 метр.

Хитой, шунингдек, 400 минг тонна юк кўтариш қувватига эга бўлган дунёдаги энг йирик руда ташувчиси – Ore Tianjinни ишлаб чиқарди, деб хабар беради korrespondent.net.