Ҳамкорлик бўйича Битимни имзолашга бағишланган тантанали маросим чоғида Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов ва САМСE бош директори Ли Хайсин Китоб туманидаги «Қайнар», Шаҳрисабз туманидаги «Мираки» ва Қамаши туманидаги «Майданак» туристик ҳудудларида замонавий осма дор йўлларини барпо этиш, вилоятда «яшил энергетика»га ўтиш ва энергия тежовчи технологияларни ишлаб чиқариш ҳамда агрологикстика марказларини қуриш бўйича ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишга келишдилар.
Томонлар 2023 йил давомида ўзаро делегациялар алмашишни ҳамда Қашқадарё вилоятида замонавий инфратузилмаларни яратиш бўйича Хитой тажрибасини қўллашни режалаштириб олдилар.